Приветствую Вас, Гость

БЕВАФО ДЎСТИМДАН

Бевафо дўстимдан юрагим яхши,
Ғинг демай жимгина дардим тинглайди.
Бевафо дўстимдан юрагим яхши,
Тунлари менингдек куйиб йиғлайди.

Бевафо дўстимдан ғубор яхшидир,
Ҳаётда салгина ўрни бор унинг.
Бевафо дўстимдан капалак яхши,
Дунёда туганмас дарди бор унинг.

Бевафо дўстимдан тупроқ яхшидир,
Соғинган чоғимда кўзимга суртай.
Бевафо дўстимдан кўп бора куйдим,
Биринчи севгимни қандай унутай.

Дўст нимага керак - бошимга бало,
Нафим тегса бўлди унга шу керак.
Ҳасад билан боққан мингта дўстимдан,
Менга қадрлироқ битта капалак.

Гина сақламайман гудратим йўқдир,
Керакмас менга у сохта дўстим ҳам .
Энг яқин улфатим шу оппоқ қоғоз,
Энг яқин дўстим ҳам шу қора қалам.