Приветствую Вас, Гость

Тун кўйнида бир қиз йиғлайди, 

Дунёларга сиғмай кетади. 

Суратимга термулиб беун. 

Дуо килиб "қарғаб" кетади.  
 
Кўчасидан изларим топиб, 

Кўзларига суртар-да, айтар- 

Хаёт мендан кулгин майлига. 

Кувончимни ўзимга қайтар.  
 
Тун қўйнида  бир қиз йиғлайди, 

Суратимга юзларин босиб. 

Севгисини тан олмас аммо, 

Йиғлар расмим бағрига босиб. 
 

Йиғлоқи шу бир қизни севаман, 

Жонига бойланиб қолгим келади. 

Кўришга зор бўлиб юргандан кўра, 

Суратга айланиб қолгим келади...