Приветствую Вас, Гость

ОМАД МАНЗИЛИ

Вақтнинг тизгинини тортиқилай олдим,
Тин олдим бир нафас, ўйладим бироз.
Бунда бахт пойимда поёндоз бўлмиш,
Умидим гуллари очилмиш қийғос.

Меҳрнинг дарахти соя ташламиш,
Яхшилик улашар ҳар он
, ҳар кунда.
Бунда не ҳоҳлайман бари мужассам,
Умрим зарварағи безалмиш бунда.

Бунда гина сақлаб юрмайди биров,
Барча меҳрлидир, барча дўст аҳил.
Умр бекатининг шоҳсупаси бу,
Омад манзил
и бу, омадли манзил.