Приветствую Вас, Гость

Баҳор сендан улкан умидим,

Бинафшага дўст бўлмоқчиман.

Ўзимдан кечдим, кечиб дунёдан.

Капалакка қул бўлмоқчиман.

                  

Ялпизингла чордона қуриб,

Бахт ҳақида ўйлар сурайин.

Ҳасратлашай қизғалдоқ билан.

Наврўзингдан шеърлар сўрайин.

 

Баҳор сендан умидим бисёр,

Менга ҳарир гулларинг керак.

Паризодга розим айтмоққа,

Ой тўлишган тунларинг керак.

 

Кўп нарсани сўрадимми-а?

Кел, яхшиси суйдиргин мени.

Йўқ... Суйдирма севишдан олдин,

Сумалакка тўйдиргин мени.