Приветствую Вас, Гость

Маржон - маржон кўзларимга ёшлар тўлди.
Уни асраб астагина кўзим юмдим,
Севгимизнинг ёдгорлиги кўз ёшини,
Жоним, сизнинг тўйингизга асраб қўйдим.

Мен йиғлайман сиз оқ либос кийган куни,
Ёнар юрак ўшал куни армонлардан.
Оллоҳимдан якка ёлғиз ўтинчим бор,
Авайласин гулим сизни ёмонлардан.

Кумушбиби, бегингизга чин ёр бўлинг,
Бу кунлар ҳам булутдайин ўтар кетар.
Васлингизга етолмаган Қувончбек ҳам
Ахир бир кун ёдингиздан ўчар кетар.