Приветствую Вас, Гость

Дардимни дардларга улашиб бердим,

Ғамларим ғамгоҳлар олиб кетдилар.

Шамолга илиндим азобларимни.

Армоним душманим сотиб кетдилар.

 

Ҳаётдан завқланиб яшай бошладим,

Умирлар илиндим кулгуларимга.

Умидим йўл бўлди, поёндоз бўлди.

Покиза, самимий туйғуларимга.

 

Боримни ўзингга фидо айладим.

Энди мен ҳечкиммас, ўзингдан ўзга.

Жон ипи илиниб, илҳақ турипти.

Қизғонганинг ўша биргина Сўзга.

 

02.11.2013 й