Приветствую Вас, Гость

Нега кутмоқдамиз бир-биримизни,

Нечун кўришиб ҳам забонимиз йўқ?

Бутун олам гўзал, дунё ажойиб,

Нечун бизда манзил маконимиз йўқ?

Ишқ бу ...

 

Ўздан қизғоняпмиз, бир-биримизни,

Йироқ тутолмасмиз кўзларимизни,

Юракда ҳаяжон, лабларда титроқ,

Ийманиб айтамиз сўзларимизни.

Ишқ бу ...

 

Нега инонмайсан, нимага ҳадик,

Муҳаббат остона ҳатлаб ўтипти.

Менку майли нима бўлсам-да, бўлдим.

Сени-да туйғулар қамраб бўлипти.

Ишқ бу...

 

Тан олгин азизим, менга қулоқ сол,

Хаёлларим билан овуняпсанми?

Гарчи ёмонман мен, арзимасам-да.

Фақатгина мени соғиняпсанми?

Ишқ бу...

 

02.11.2013 й