Приветствую Вас, Гость

Унутиш шунчалик бўларда,
Лаҳзалар йил юкин судрайди.
Хаёллар паришон тўзғиган,
Лабларим овоссиз титрайди.

Унутиш шунчалик бўларда,
Дунёни бузади оҳларим.
Таскинга шошади бечора,
Хотирот, биргалик чоғларим.

Унутиш шунчалик бўларда,
Бемадор уради юрагим.
Наҳотки бардошинг шунчалар,
Ё керакмасманми, керагим?

Унутиш.... Шунчалик бўларда...