Приветствую Вас, Гость

Сизни бошқасига бергим келмайди,
Осмон юлдузини қизғонганидек.
Сиздан ўзгасини севгим келмайди,
Худди бу жон тандан чиқиб кетгудек.

****

Умринг оқиб ўтган сув,
Вафо топилмас бойлик.
Севги оғу демакдир,
Вақт тинмайди шўх сойдек.

****

Оловга ўхшашни истамасдим ҳеч,

Лов этиб ёнару, ўчар аланга.

Имкони бўлсайди, рози бўлардим,

Айланиб қолмоққа тирноқларингга.

 

Ажрата олмасди бизларни биров!!!