Приветствую Вас, Гость

Деразам ортидан кузатаман жим,

Сукунат ўзгача наво, куй чалар.

Она ерга дуо, саловат айтиб.

Қўнади қанотли фариштачалар.

 

Беғубор оқликка чулғанар дунё,

Ажиб  бир гўзаллик, ажиб нафосат.

Шунчалар нафиски, олам айни дам.

Оппоқ либос киймиш бутун табиат.

 

Бугун мен хонамда асир бўлсайдим.

Деразам ортида қолсайдим абас.

Ташқарида менга жой йўқдай худди.

Биллур оқликка ҳеч доғ  бўлгим келмас.

 

Қўнғироқ жиринглар.( Ишдан албатта),

Рахбарлар койийди. Зарур эмишман.

Оппоқ қанотчали фаришталарни,

Оёғимда эзиб борар эмишман.

 

Асли интиҳо йўқ гуноҳларимга,

Хонамда занжирбанд бўлганим бўлсин.

Қорларни эзғилаб юргандан кўра.

Аризамни ёзиб кетганим бўлсин.

18.12.2013 й