Приветствую Вас, Гость

Вақт. Ортига қайтмаган золим,
Бир марта азмингни бузақолгин кел.
Умримни олгину, фақат илтимос,
Ширин ўтмишимдан бир дақиқа бер.
Мен шунда яшайин қолган ҳаётим,
Бир зумга юрагим завқларга тўлсин.
Десамки ёнинга боряпман гулим.
Десаки йўлингиз бехатар бўлсин.
Худди олдингидай, муқаррар бахтим,
Бир вақтда айтилса тилда сўзимиз.
Мен десам, ўзингни биз учун асра,
Айтсаки, сизни биз яхши кўрамиз!