Приветствую Вас, Гость

Ёмғирлар шивири тинмади бу тун,

Ўйлаган ўйларим  тугамай қолди.

Сени менга топиб берган эди Куз,

Яна ўзи келди ва ўзи олди.

 

Билмагандим менга омонатлигинг,

Қанийди сезсайдим суймасдим шунча.

Саратон,  ялинай, қуллуқ қилайин,

Бахтимни бер менга, бугун-бугунча.

 

Яна бир кун бахтли яшай қолайин,

Ҳар лаҳзам ловуллаб ёнсин севгидан.

Мен шундай қилайки, Севги шу бўлса,

Вужудим ёт бўлиб тонсин севгидан.

 

Охири одатий яшайвераман,

На дард биламан мен, на бир куяман.

Юрагимдан олиб унинг исмини,

Хазонрез остига қўмиб қўяман.

 

Яна бир кун бахтли яшай қолайин…