Приветствую Вас, Гость

Кўзимнинг остида порлаган юлдуз, 

Ҳаққим йўқ эдими сени севмоққа. 

Кимнингдир бахтига айланган санам,

Тилларим айланмас бир сўз демоққа.   

 

Гарчи хаёлларинг менга чирмашган, 

Ўзга қўллар суяр сени ҳамиша. 

Бегонангдек бўлиш мангу тақдирим,  

Юраги кафтимга қўнган фаришта.