Приветствую Вас, Гость

Ҳаддидан ошяпти ёлғизлик бугун,

Эга чиқмоқчи  у хаёлларимга.

Кошки енгилсайди қайсар ўйларим.

Қани, ўртансайдим қийноқларига.

 

Энг тотли лаҳзалар бўларди балки,

Мен ҳам одамлардай ёлғиз қолардим.

Бироз тин оларди безовта юрак,

Бахтнинг қўлларидан тутган бўлардим.

 

Дайди туйғларнинг бандини ечиб,

Озод қўяр эдим юракни буткул.

Мендан рози бўлар, балки ўшанда.

Яширин дилдаги муҳаббат. Тутқун.

 

Орзу бу, ёлғизлик қани енголса,

Кошки ҳис этолсам бундай сезгини.

Мен ёлғиз қолишдан қўрқмайман асло.

Танҳо қолдиролмам, етим севгини.

23.12.2013