Приветствую Вас, Гость

Билмадим, сен кимсан? Армон бекаси,
Қўлим етмас
олис, ярқироқ юлдуз.
Тонг
ги шабнам янглиғ омонат ҳусн
Оппоқ капалакдай беозор бир қиз.

Ўзим ким бўлибман сени суйгани?
Бир банди инсонман тубсиз хаёлга,
Эрмак бўлаётган бир хазон янглиғ
Кулги бўлаётган унсиз шамолга.

Алдовга кўниккан гумроҳ инсонман,
Армонга айланган мангу орзуси
Қалбимда ўчган у, умид аталмиш
Ёлғончи рўёнинг сўн
гги ёғдуси.

Фақат юрагимда якка туйғу бор,
Нима деб аташар рашкми, қизғониш
Севги отлиғ маъво нимадир ўзи,
Мангуга ёнишми абадий ёниш?

Шундай ёняпманки, Сени ҳаттоки,
Ўзимдан қизғониб вужудим ҳалак
Камон қошларингни к
ўрмоқлик учун
Гўзал, Зуҳросидан кечсинда фалак.